Остон Ўруновни энди ким шуғуллантиради? Ёхуд "Уфа"ни бошқариши мумкин бўлган номзод маълум
Аввал хабар берганимиздек, Россия премьер-лигасининг 24-турида Москвада “Динамо”га 4:0 ҳисобида имконият бой берилгач, “Уфа” бош мураббийи Рашид Раҳимов истеъфога чиқарилди.
"Уфа" бош директори Шамиль Газизов эса ушбу лавозимга жамоанинг собиқ устози Вадим Евсеевни қайтиши мумкинлигини инкор этмади.
"Футболчилар шахсан буни мендан сўрашмади. Аммо бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин", — деди Газизов РИА Новости нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Уфа” сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам тўп сурмоқда. Вадим Евсеев эса ушбу жамоани 2019 йилнинг мартидан 2020 йилнинг октябригача бошқарган эди. Остон ушбу мураббий қўл остида қисқа муддат бўлса ҳам шуғулланган.
Фикрлар