Остон Ўруновнинг собиқ мураббийи Италия клубини бошқариши мумкин
«Спартак» клуби собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско Италия чемпионатида ишлаши мумкин. Бу ҳақда Il Secolo XIX нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Тедеско А Серия вакили «Специя» клубини бошқариши мумкин. Италия клуби Остон Ўруновнинг собиқ устозини мураббийликка асосий даъвогар сифатида қарамоқда.
Шунингдек, «Торино» собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло биринчи рақамли номзод сифатида кўрилганди, лекин у таклифни рад этган. Айни пайтда Тедеско "Специя" шорт-листидан ўрин олган.
Тедеско «Спартак»ни 2019 йил октябрда бош мураббийликка тайинланганди. 35 ёшлик мутахассис Россия чемпионати якунланган мавсумида 2-ўринни қўлга киритди ва ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритди.
Фикрлар