Остонамизда Суперлига! Дастлабки турданоқ бошланади...

2 март куни Ўзбекистон Суперлигасига старт берилади. Шу куни Яйпанда “Нефтчи” – “Қўқон-1912”, Тошкентда эса “Олимпик” – “Сурхон” тўқнашувини кўрамиз.

Умуман айтганда, илк турдаги 7 та жуфтлик беллашувлари уч кун давомида ўтказилади. Чоршанба куни бошланадиган 1-тур охирги ўйинини жума якуни якунлайди. Ишончимиз комилки, дастлабки турданоқ ўта қайноқ ўйинлар сиз билан бизни кутяпти. Дастлабки турданоқ ғалаба, мағлубият ва дуранг бошланади, шундай эмасми? Шу муносабат билан илк турдаги ўйинлар олдидан “Турон” клуби собиқ бош мураббийи Ислом Исмоилов жамоаларнинг имкониятини баҳолади.

2 март (чоршанба)

 “Нефтчи” – “Қўқон-1912”

- Бу водий дербиси. Узоқ йиллар давомида иккала жамоа бир-бирига қарама-қаршилик қилган. “Нефтчи” маълум вақт давомида про лигада иштирок этди. Бу йил Суперлигага чиқди. Ўтган йили “Турон” элитага чиққанида биринчи ўйинини ўз майдонида водий дербиси доирасида айнан “Қўқон-1912”га қарши бошлаганди. Тўғри, “Нефтчи” сафида яхши савиядаги ижрочилар, Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар бўлиши мумкин. Лекин кўряпмизки, қўқонликлар неча йиллардан бери шаклланиб келяпти. Бахтиёр Ашурматов барқарорликни сақлаб келаётган мураббийлардан ҳисобланади. Менинг фикримча, ушбу баҳсда томонларнинг кучи тенг ва дуранг бўлса керак. Шу сабабдан 50х50 баҳолайман.

кукон2_2

“Олимпик” – “Сурхон”

- “Олимпик” ёш жамоа. Тимур Кападзе бошчилигида про лигада сифатли футбол кўрсатишди. “Олимпик” про лигадаги ўйинларини Суперлигада ҳам кўрсата оладиган бўлса, клуб натижа қилади. “Сурхон”да кўп ўзгаришлар бўлди. Мавсумга тайёргарлик давомида клубда икки мартадан мураббий алмашди. Бундай ҳолатлар барибир натижага таъсир қилади. Назаримда, бу ўйинда “Олимпик”нинг имконияти каттароқ – 70х30.

3 март (пайшанба)

“Навбаҳор” – “Насаф”

- Ўзинглар ҳам биласизлар, “Насаф” неча йиллардан бери шаклланиб келган жамоа. Барибир ўйин сифати яхшилиги бўйича “Насаф” Ўзбекистонда энг яхши саноқли жамоалар қаторига киради. Тўғри, қаердадир футболчиларига ижрочилик маҳорати етишмаётган бўлиши мумкин. Барибир “Насаф” сифатли футбол кўрсатяпти. “Навбаҳор” Самвел Бабаян қўл остида янги мақсадлар учун курашади. Жамоа таркиби кескин равишда кучайтирилди. Бундан ташқари, Наманганда доим мухлислар ўз жамоасини зўр бериб қўллаб-қувватлашган. Бу йил ундан-да, кучлироқ тарзда қўллашади, деб ўйлайман. Катта эҳтимол билан биринчи ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонса керак. Имкониятлар 60х40. Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилиши мумкин.

насаф1_4

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

- “Бунёдкор”га келсак, таркиб кескин равишда ёшартирилди. Клубни бир қатор етакчи футболчилари тарк этди. Лекин “Бунёдкор” ҳам ўзининг академиясига таянган жамоалар қаторига киради. “Сўғдиёна” охирги йилларда Улуғбек Бақоев қўл остида шиддатли футбол намойиш этяпти. Ўтган йилги натижасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 30х70 “Сўғдиёна” фойдасига.

сугдиёна1

“Динамо” – “Пахтакор”

- Бу ўйин ҳам ўзига яраша курашларга бой бўлади, деб ўйлайман. “Динамо” узоқ муддатдан сўнг Суперлигага қайтди. Қайтиши биланоқ биринчи турни амалдаги чемпионга қарши ўйин билан бошлашига тўғри келади. Самарқандликлар учун осон бўлмайди. Таркиб жиҳатидан “Пахтакор” барибир ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг кучли жамоалардан бири. “Пахтакор”нинг “Насаф”га қарши ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу жуфтликда улар яққол фаворит. Гарчи “Динамо” биринчи турни ўз мухлислари қаршисида ўтказса-да, ғалаба қозониш имконияти “Пахтакор”да 60 фоиз.

4 март (жума)

 “Қизилқум” – “Локомотив”

- “Локомотив”нинг бир нечта тажрибали футболчилари “Қизилқум”га ўтди. Бу клубда янги легионер мураббий фаолият бошлади. Аммо “Локомотив”да ҳам ёш, иқтидорли мураббий иш бошлади. “Локо”нинг ёшлар жамоасидан иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқяпти. Дастлабки турларда жамоалар барибир тажрибага таянишади. Жисмоний томондан ҳолат деярли барча клубларники бир-бирига яқин бўлади. Менимча, ушбу жуфтликда 70х30 “Қизилқум” фойдасига деган бўлардим.

локо_3

“Металлург” – АГМК

- Тошкент вилояти дербиси. Миржалол Қосимов АГМКда рақобатбардош жамоа тузди. Таркиби йилдан-йилга сайқалланиб келяпти. Жамоада сифатли футболчилар фаолият олиб боряпти. “Металлург”да испаниялик мураббий ишлаяпти. Уларнинг таркиби кескин ўзгартирилди. Барибир бу ерда фаворит АГМК.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ashan Fudkort
01/03/2022 16:59
Surxon olimpikni yutadi dalboyob fikringa q*****gim
Asad Jamil
01/03/2022 17:17
Ozbek Futbol murabbiyi bosayam klublarimizda nima bovotganini bilmas ekan Qoyileeee
Asad Jamil
01/03/2022 17:11
Mani fikrimcha Bunyodkor yutadi yoki kamida durang Sababi tarkibga zor legionerlar olib keldi Keyin Olimpikdayam durang boladi Neftchi 2 ta top farqi bilan yutadi