От айланиб қозиғини топади. "Бавария" барибир Бундеслигадан дарвозабон олмоқчи

"Бавария" Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Янн Зоммер бўйича музокараларни давом эттирмоқда, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг.

Манбага кўра, мюнхенликлар 34 ёшли швейцариялик посбон учун 8 миллион евро таклиф қилган, эҳтимолий бонуслар билан бирга бу сумма 9 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Лекин "Боруссия" бу таклифни рад этди.

"Бавария" жароҳати туфайли 2022/23 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган дарвозабон Мануэль Нойерга ўринбосар қидирмоқда. Германиялик посбон Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг оёғини синдириб олганди.

Жорий мавсумда Зоммер гладбахликлар сафида 15 та учрашувда 19 та гол ўтказиб юборди. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!