От изини той босар ёхуд 14 ёшли Зидандан фантастик финт (видео)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийини Зинедин Зиданнинг 14 ёшли ўғли Тео Зидан “Реал Мадрид Кастилья” сафида тўп суришидан кўпчилик хабардор. Собиқ жаҳон чемпионининг ўғли бу кетишда отасидан ҳам ўзиб кетиши мумкин.

Гап шундаки, 14 ёшли Зидан “Реал Мадрид Кастилья”нинг навбатдаги баҳсида ўз рақибини ажойиб финт ишлатган ҳолда ортда қолдирди ва дарвозани ишғол қилди. Қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: