"От изини той босар" ёхуд кичик Магдиев "Ўзбекистон Опен" чемпиони!

Айни вақтда Тошкент шаҳри кикбоксинг бўйича “Ўзбекистон Опен” турнирига мезбонлик қилмоқда. Бир-биридан қизиқарли кечаётган жангларда янги юлдузлар ҳам кашф қилинмоқда.

Жумладан, 13-15 ёшлилар ўртасида -37 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган, Абдураҳмон Равшанов барча рақибларини мағлуб этиб, турнирнинг икки карра чемпионига айланди. Аввалгисида 32 кг вазнда ҳам чемпионга айланган эди. Қизиқарли жиҳати, “От изини той босар” деганларидек, Абдураҳмон Равшанов ўзбек яккакураш оламининг ёрқин намояндаларидан бири, қўл жанги ва кикбоксинг бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, кикбоксинг бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, қўл жанги бўйича икки карра жаҳон , Осиё ва Европа очиқ чемпионати ғолиби Рустам Магдиевнинг ўғли саналади.

Ҳа албатта, кичик Магдиевнинг ҳам отаси каби тарих ёзишига тилакдошмиз!

Маг

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!