От спорти. Конкурчиларимиз Барселонага йўл олди

BEPUL PROPAN

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Миллатлар лигасининг финал босқичида иштирок этиш учун Испаниянинг Барселона шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, ҳамюртларимиз 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, конкурчиларимиз Миллатлар лигасининг Евросиё минтақасида ўтган саралашнинг барча баҳсларида етакчилик қилиб, финал босқичига йўл олишган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!