От спорти. Вакилларимиз Германиядаги халқаро турнирда иштирок этишади

6-9 июль кунлари Германиянинг Зальцхаузен шаҳрида жойлашган машҳур “Luhmühlen Horse Trials” от спорти мажмуасида учкураш бўйича CCI 2* таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Муҳаммаддиёр Раимжонов ҳамда Алишер Эркинов иштирок этишади.

Юртимизда энди ривожланиб бораётган мазкур йўналиш бўйича спортчиларимиз сўнгги даврда Европадаги мусобақаларда қатнашиб, улкан тажриба тўплашмоқда. Зеро, Германияда ўтадиган мазкур старт ҳам чавандозларимиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!