Ўта оғир жароҳат олган “Бунёдкор” тарбияланувчиси операция қилинди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчиси, айни вақтда “Металлург”дан тўп сураётган Жавоҳир Эсонқулов “Динамо”га қарши (3:0) ўйинда ўта жиддий жароҳат олганди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси матбуот хизмати Эсонқуловнинг жароҳатига оид баённома эълон қилди.  

“Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчи Жавоҳир Эсонқуловни ёлғизлатиб қўймоқчи эмас. Гап шундаки, олий лига 16-тури доирасидаги “Динамо” – “Металлург” учрашувининг 12-дақиқасида Жавохир Эсонқулов рақиб посбони билан тўқнашиб кетиб, кутилмаган жиддий жароҳатга йўлиқди. Куни кеча ҳужумчи шифокорлар кўригида бўлиб, оёғини операция қилдирди”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ишчи ходимлари жамоа тарбияланувчиси Жавоҳир Эсонқулов жароҳатидан фориғ бўлиб, яшил майдонга тезроқ қайтишини тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!