Отабек Шукуров: "Мен билан бирга ишлаган барчага каттакон раҳмат"

Отабек Шукуров Саудиянинг "Ал-Фейҳа" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилди. 

"Sports.uz"га маълум бўлишича, ушбу трансфер учун саудияликлар 400 минг евро тўлади. У янги клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Шукуров ўтган қишда "Кайсериспор" билан шартнома тузганди. Ундан олдин эса "Фотиҳ Карагюмрук" таркибида тўп тепган футболчимиз шу тариқа Европадан Осиёга йўл олди. Шукуров ижтимоий тармоқларда собиқ клуби "Кайсерипсор" клуби билан хайрлашди. 

"Ассалому алайкум. Аввало "Кайсерипсор"га миннатдорчилик билдираман. Мен билан бирга ишлаган ва бу йўлда мени қўллаб қувватлаган барчага каттакон раҳмат айтиб қоламан. "Кайсерипсор" оиласи ва ажойиб муҳлисларига алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Сиз ҳар доим менинг қалбимдасиз", - дея ёзди терма жамоамиз аъзоси. 

Маълумот ўрнида, 28 ёшли ярим ҳимоячи "Кайсерипсор"дан аввал "Машьал", 'Бухоро", "Бунёдкор", "Шаржа" ҳамда "Карагюмкум" жамоаларида ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!