Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюриши ва GFC турнири ташкил этилишини маълум қилди

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ўринбосари Отабек Умаров ўзининг "Instagram" саҳифасида Нурмагомедовнинг ташриф буюриши, Ўзбекистондаги биринчи маротаба ММА турнири ташкил этилиши борасида изоҳ қолдирди.

"Ҳурматли дўстлар! ⠀

Менга ММА спорт тури ҳақида жуда кўп ёзишади. Инсонда ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни оширадиган ҳамда турли йўналишлардаги спортчиларни бирлаштирувчи ушбу спорт турини ривожлантириш ҳақида таклифлар беришади.⠀

Бу йўналишда анча ишларни амалга оширдик. Бунинг самараларидан бири сифатида тез кунларда ўтказилиши кутилаётган GFC турнирини мисол қилишимиз мумкин. Бу Ўзбекистонда ММА бўйича биринчи турнирдир. ⠀

Шоу доирасида Ўзбекистондан етти нафар, Нурмагомедов залидан эса олти нафар спортчилар чиқиш қилади. Ҳамда ушбу турнир доирасида 23 ноябрь куни таниқли спортчи Ҳабиб билан учрашув ташкил этаётганимизни маълум қиламиз. Уни юқори даражада ташкил этиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз," - деб ёзди Отабек Умаров ўзининг "Instagram" саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!