Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Отабек Холматов жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди

Изоҳлар: 0

Айни дамда Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финал учрашувлари ўтказилмоқда.

Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида кетма-кет ғалабага эришаётган Отабек Холматов зафарли юришини давом эттириб, ярим финалга етиб келди.

Иқтидорли боксчимиз бугун бўлиб ўтган чорак финал беллашувида Доминикан Республикаси вакили Луис Рейналдо Нуньес Москуега қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабага эришди.

Энди Отабек ярим финал жангини 25 ноябрь куни ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ