Отажонов: "Эргашевнинг майдонда йўқлиги билинди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувида наманганликлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувдан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футбол икки тайм ўйналади. Биринчи таймда ёмон ҳаракат қилиб, иккинчи бўлимда барчасини ўнглаш қийин масала. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Танаффусдан кейин амалга оширган ўзгаришларимиз, ўйинга таъсир қилди.

Даврон Эргашевдек асосий футболчининг майдонда йўқлиги дарров билинади. Баъзи нуқталарда маҳоратли футболчилар етишмаса, мураббийнинг режалари ҳам ишламайди. "Навбаҳор" ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Жамоа сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қиладиган футболчилар бир нечтани ташкил қилади. Шунга қарамай, бундай стартни кутмагандик. 

Биз стандарт вазиятлар устида иш олиб борамиз, лекин бугун бирорта стандартдан наф чиқара олмадик. Менимча, наманганликлар бу борада бизга қараганда кўпроқ тер тўккан", - деди Отажонов

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"ни 12-турда "Металлург" меҳмони бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xursand
23/05/2023 16:03
O'rtoq Otajonov, sizni hurmat qilgan holda shuni aytamanki, ketadigan vaqtingiz kelgan, chiroyli holda ketsangiz - o'zingiz uchun ham, bunyodkor uchun ham yaxshi bo'lardi.
&
Абдигани
23/05/2023 07:29
Даврон Эргашев олдин мухлислардан узр сурасин. У узини тутишни билмайди. У уйнаса уйинини бузиб жанжал чикариши мумкин. Футбол дан нол.