Отаменди ёзда "Атлетико"га ўтиши мумкин

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Николас Отаменди "Атлетико" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи “матрасчилар” сафида ёзда “Интер”га кўчиб ўтадиган Диего Годиннинг ўрнини эгаллаши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Отаменди барқарор ўйин амалиётига эга бўлиши учун “шаҳарликлар” сафидан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Отаменди жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!