Отаменди ёзда "Сити"дан кетмоқчи

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Николас Отаменди яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.

ESPN тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи “шаҳарликлар” сафидан етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб кетмоқчи. Бу унинг жамоадан кетишга бўлган ягона сабабдир. Чунки, уни Манчестердаги қолган барча нарса тўлиқ қониқтирмоқда.

Маълумот учун, Отаменди жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!