Ўтган ўйинда гол урган Шомуродов тўпурарлар рўйхатида ўз имкониятини яхшилаб олди (рўйхат)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун навбатдаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган мини-турнирда иштирок этаётган вакилларимиз 23:00 да Яман термасига қарши майдонга тушади.

Унгача араб диёрида 1 та ўйин ўтказган Абрамов шогирдлари Сингапурни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ушбу беллашувда терма жамоамиз етакчилари Жалолиддин Машарипов, Одил Аҳмедов ҳамда Элдор Шомуродов ўзини кўрсатиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди.

Сингапур дарвозасига киритилган гол орқали Шомуродов қитъа миқёсидаги тўпурарлар курашида ўз имкониятларини яхшилаб олди. Ҳозирда, Элдор ҳисобида 7 гол мавжуд. Умумий жадвални эса, "Ливерпуль" футболчиси, япониялик Такуми Минамино бошқариб бормоқда. Қуйида кучли ўнталик билан танишиш имкониятига эгасиз:

1. Такуми Минамино (Япония) 9 гол;

2. Али Мабхут (БАА) 8 гол;

2. Юя Осака (Япония) 8 гол;

4. Омар Ал-Сома (Сурия) 7 гол;

4. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) 7 гол;

6. Маҳмуд Ал-Мавас (Сурия) 6 гол;

6. Алмоез Али (Қатар) 6 гол;

6. Карим Ансарифард (Эрон) 6 гол;

6. Сардор Азмун (Эрон) 6 гол;

6. Баха Файсал 6 гол;

6. Ким Син-Ук (Жанубий Корея) 6 гол;

6. У Лей (Хитой) 6 гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!