Ўтган йилнинг энг қўпол футболчиси аниқланди

IFFHS (Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси) ўтган йилнинг энг қўпол футболчиси номини эълон қилди.

Мексиканинг "Тихуана" жамоасида ўйнаётган чилилик ҳимоячи Николас Диас бу борада тенгсиз деб топилди. 2022 йилда 23 ёшли жанубий америкалик футболчи 27 ўйинда тўртта қизил карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинанинг "Дефенса ва Хустисия" клуби футболчиси Назарено Коломбо ҳам ўтган йили майдондан тўрт марта четлатилган эди, аммо бунинг учун унга 45 ўйин керак бўлганди. Коломбо ўтган йилнинг энг қўпол футболчилари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!