Ўткир Юсупов мушт туширган "Пахтакор" мухлисига интизомий чора кўрилди

  • 2 апрель, 2022, 23:50
  • Javokhir Azimov
  • 4
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пахтакор" мухлисига интизомий чора кўрилди

Tecno

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" беллашувида майдон четидаги тўпни тепиб юборгани сабабли "Пахтакор" мухлисига жазо берилди.

"Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров майдон четида турган тўпни тепиб юборгани юзасидан клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, ушбу мухлис "Пахтакор"нинг Суперлигадаги икки ўйинида стадионга киритилмайди ва 5 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди.

"Ушбу жазо чораси келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланмаслиги учун ёрдам беради деб умид қиламиз, "Пахтакор" футбол клуби ҳамиша стадионда тартиб сақланиши тарафдори ва бундай вазиятларда клуб томонидан биринчи навбатда чора кўришга интилади",-дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, айнан шу ҳаракати учун Ўткир Юсупов ва унинг ўртасида жанжал келиб чиққан ва "лочинлар" посбони мухлисга мушт туширганди.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Канат Копжасаров
05/04/2022 12:04
Мухлислар мухлислик қилсин.Футболчилар футбол уйнасин.Хамма уз ишини қилгани яхши.
Baxil Alihuja
12/04/2022 09:37
пахтакордан очко олиб ташланса яхши буларди
А689 НМ
03/04/2022 14:01
Браво!
Канат Копжасаров
05/04/2022 12:07
Жарима солишни кераги йуқ еди.5 миллион сумни қаердан олади.