Ўткирбек Ҳайдаров: "У сўнги нафаси қолгунча сола-сол қилиб, рақибларини таслим этган"
"Жанг" рукнининг навбатдаги иштирокчиси собиқ боксчи, Олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров бўлди. У ҳафта "қаҳрамон"лари Оскар Де Ла Хоя ва Артуро Гатти ўртасидаги ўзини танловини маълум қилди.
- Булар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, уларнинг ҳар иккиси тахсинга сазовор фаолият олиб борган. Артуро бокс тарихидаги энг урушқоқ, хақиқий жангчи десам янглишмаган бўламан. У сўнги нафаси қолгунча сола-сол қилиб, рақибларини таслим этган. Дастлабки раундларда имкониятни бой бераётиб, чидами, матонати эвазига жангни ўз томонига оғдириб кетадиган боксчи бўлган. Иккиси ҳам "панчер" бўлган. Гаттини камчилик тарафи уни боксдан ташқариги фаолияти яхши бўлмаган. У маишатга кўпроқ берилган. Топган сармоясини маишатга сарф қилган. Шунингдек, унинг қийналиб топган пулларини мухтожларга сарфлаган хайрли ишларини ҳам айтиб ўтиш мумкин. Хуллас, у бугуни билан яшаган боксчи бўлган.
Де Ла Хоя эса бекорга "Тилла бола" деб номланмаган. У жуда ақлли боксчи бўлган. Нафақат рингда балки, ҳар тарафлама узоқни кўра била оладиган шахс саналади. Мана хозир ҳам профессионал бокс оламидаги "Катта шахс"лардан бири ҳисобланади. "Golden boy" промоутерлик компаниясига асос солган. Ўзининг жуда зўр бизнесига эга. Фаолияти ҳам ёрқин бўлган. Қизиқарли жангларда иштирок этган. Хуллас, унга боксчи ва тадбиркор сифатида хавас қилса арзийди. Танловга тўхталсак, Гаттини жуда ҳурмат қиламан. Бироқ, Де Ла Хоя боксга кўпроқ нарса бера олган, деб ўйлайман. Оскарни танлаган бўлардим.
Фикрлар