Охирги 4 ўйиннинг биттасини ютган
Ads

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Локомотив» сафарда «Қўқон-1912» меҳмони бўлади. Учрашув 16:15да старт олади. Беллашув олдидан "Локомотив" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

«ҚЎҚОН-1912»

Охирги турларни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган «Қўқон-1912» бугун яна ўз майдонида ўйнайди. Бу қўқонликларнинг қаторасига тўртинчи уй учрашуви бўлади. Шуни айтиш лозим, «Қўқон-1912» охирги пайтларда жуда фаол ўйин кўрсатяпти ва Суперлигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди.

«Қўқон-1912» навбати билан «Динамо» (1:0), «Сурхон» (2:1), «Насаф» (1:0) ва «Бунёдкор» (3:0) клубларини мағлуб этди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 7:1. Албатта, биринчи даврада фақат бир марта ютган «Қўқон-1912» учун қаторасига тўртта ғалаба катта натижа ҳисобланади.

«ЛОКОМОТИВ»

«Локомотив» эса охирги тўртта учрашувдан биттасини ғалаба билан якунлаб, уч марта дуранг ўйнади. «Темирйўлчилар» уйда «Насаф»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, «Сурхон», «Бунёдкор» ва «Металлург» билан 1:1 натижасини қайд этишди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 4-3.

«Локомотив» сафарда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. «Локо» охирги марта сафарда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол эвазига «Насаф»ни енгиб қайтган. 

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Ҳар икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўзаро 9 бор куч синашиб, шундан бештасида «Локо» ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг қайд этилган. «Қўқон-1912» ҳали «Локомотив»ни мағлуб этмаган. Тошкентда кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди.

2018 й. «Қўқон-1912» - «Локомотив» 1:2
2017 й. «Қўқон-1912» - «Локомотив» 1:1
2016 й. «Қўқон-1912» - «Локомотив» 1:3
2015 й. «Қўқон-1912» - «Локомотив» 2:2

Жамоалар шу пайтгача Қўқонда тўрт марта баҳс олиб бориб, шундан иккитасида «Локомотив»нинг қўли баланд келган ва икки бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 5-8, «Локо» фойдасига. Ўтган йил «Локомотив» Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Минбар

Барча блоглар