Оярсабал Европа Лигасида ғаройиб рекорд ўрнатди
Бунақаси илгари бўлмаган
«Реал Сосьедад» ҳужумчиси Микель Оярсабал «Лиллестрём»га қарши Европа Лигаси учрашувида тарихий натижа қайд этди.
Баск жамоаси сардори бор-йўғи 8 дақиқаю 24 сония ичида учта голли пас берди. «The Touchline» нашри маълумотига кўра, бу Европа Лигаси тарихидаги энг тезкор ассистентлик хет-триги сифатида қайд этилди.
29 ёшли футболчининг барча голли узатмалари ўйиннинг 25-дақиқасидан 33-дақиқасигача бўлган қисмга тўғри келди.
58-дақиқада Оярсабал майдонни тарк этди, аммо «Реал Сосьедад» ҳужумни тўхтатмади ва Норвегия клуби дарвозасига яна учта гол урди. Учрашув 6:0 ҳисоби билан якунланди.
Ла Лига вакили умумий босқич турнир жадвалида уч турдан сўнг тўрт очко жамғарган ҳолда 14-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)