Ойбек Жўраев: Чемпионликни ўзимда сақлаб қолишим керак
"Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
-57 кг вазн тоифасида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилаётган Ойбек Жўраев ёшлар терма жамоаси вакили Мирзабек Мирзахалиловга қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонди. Жангдан сўнг, Ойбек Жўраев федерация матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугунги жангга руҳан тайёр эдим. Сабаби рақибни жангини кузатиб, унга қарши тактика ўйлаб қўйгандим. Аллоҳга шукр, бугун барчасини рингда амалда исботладим ва ғалаба қозондим. Амалдаги чемпион сифатида чемпионликни ўзимда сақлаб қолишим керак ва бунга астойдил ҳаракат қиламан. Вазнимда менга асосий рақиб, деб Миразизбек Мирзахалилов айта оламан. Ундан ташқари ҳам кучли боксчилар кўп. Ярим финалда ёш боксчи билан тўқнаш келаман. Ушбу жангга жиддий тайёргарлик кўриб, финал йўлланмасини қўлга киритишга уринаман. Миразизбек Мирзахалилов ҳам ярим финал жангида ғолиб чиқса, ўйлайманки, финалда тўқнаш келамиз».
Фикрлар