Ўз Андреа Пирлоси бор, бизга ноқулай ва хавфли Ироқ термасининг кучи нимада? Рақибни бирга таҳлил қиламиз!

Хабарингиз бор, 11 июнь санасида Ўзбекистон U23 терма жамоаси юртимизда ўтаётган қитъа биринчилиги доирасидаги чорак финал ўйинида иштирок этади. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимизга ироқлик тенгқурлари рақиблик қилади. Хўш, плей-оффдаги рақибимизнинг ўйин услуби қандай? Қайси аспектларда кучли?

Ўйин услуби

sadasidjasid

Биз учун ҳеч қандай сюрприз йўқ, классик 4-2-3-1. Шунга қарамай, Ироқ ёшлари тўпсиз ҳаракат қилиш бобидаги меҳнаткашлиги боис бу схемадан максимал наф чиқаришга ўрганган. Жамоа позицион ҳужумга ўтган чоғда таянч ярим ҳимоячилари ҳам олдинроққа чиқиб, ҳужумни қўллаши, қанот ҳимоячилари янада эркинроқ бўлиши мумкин. Ҳимояланаётганда эса, ҳатто 9-рақамдаги марказий ҳужумчи ҳам ортга қайтиб, шерикларига ёрдам беришга уринади.

Iroq 4-2-3-1 oynavoti sxema

Мирослав Соукуп тартибли ва йиғиқ жамоа туза олган. Ироқ футболида доим биринчи планга жисмоний тайёргарлик кўтарилганини инобатга олсак, плей-оффдаги рақибимиз биз учун анчагина ноқулайлик туғдириши мумкин. 2 та таянч ярим ҳимоячиси исталган пайтда қарши ҳужум бошлаш имконига эга. Узоқ масофага юқоридан узатмалар амалга ошириши ёки марказнинг катта қисмини тўп билан босиб ўтиб, зарба нуқтасига қадар чиқиши мумкин. Қанотдаги ярим ҳимоячилар эса, рақибнинг имкониятидан келиб чиқиб ўз жойини алмаштиради. Масалан, Австралия билан ўйинда қизил карточкага қадар улар ортга чекинган бўлса, Қувайт билан тўқнашувда деярли вингер сифатида ўйнади. Умуман олганда, 4-2-3-1 трансформация учун энг қулай схема эканлиги яна бир бор ўз исботини топмоқда.

Bosh zona iroq

Ироқ U23 эрта прессинг қўлламайди, аксинча, 90 дақиқа давомида тўлиқ "свежий" бўлиши учун керакли паллалардагина ўйин темпини оширади. Ҳисоб уларни қаноатлантирса, яккакурашлар ва майда фоллар ёрдамида ўйин темпини тушириб олади. Шунингдек, Мирослав Соукуп шогирдлари тўпсиз ҳаракат қилишда ҳам мусобақадаги энг кучли жамоалардан бири десак, адашмаган бўламиз. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам деярли барча футболчи иштирок этади.

Iroq 2 ta qanot himoyachilari chekinvoti

Жамоа мудофаа чоғида жарима майдончаси ичида зич жойлашиб олса, ҳужумга ўтганда бутун майдон бўйлаб кенг ўйнайди. Эътиборлиси шундаки, гуруҳ босқичидаги бирорта баҳсда ироқлик футболчилар ўз ҳудудига улгурмаганини кўрганим йўқ. Умид қиламанки, бизникилар бу борада биринчи бўлади.

Энг хавфли футболчилари кимлар?

Мунтадер Муҳаммад

йц848йц4йц4а
Мунтадер бу жамоанинг юраги! У ҳужумларни бошлаб беради. Стандартларни ижро этади ҳамда таянч зонасида меҳнат қилади. Чинакам етакчи ва универсал футболчи. Қаҳрамонимиз гуруҳдаги 3 ўйинда ҳам фойдали иш коэффициенти бўйича энг яхши очко жамғариб турибди. Иордания билан баҳсда ассист, Қувайт дарвозасига киритилган гол ўз йўлига, Австралияга қарши кечган жуда оғир беллашувда айнан Мунтадер Муҳаммад майдон марказидаги устунликни таъминлаб берган эди. Асосан тартиб устига қурилган жамоаларда креатив йигитлар дарров кўзга ташланиши табиий. Муҳаммад таблодаги ҳисобдан келиб чиқиб, исталган позицияни кучайтириши мумкин. Ҳужумчи ортида, қанот ярим ҳимояси, марказ билан орқа чизиқ ўртасидаги кўприк ва бошқалар. Шунингдек, у биринчи узатмани амалга оширишда ҳам беназир. У жуда ҳам зич ўйнайдиган Ироқнинг ўзига хос Андреа Пирлоси десак, адашмаган бўламиз. Анча орқада тўп тепишига қарамай, исталган вазиятда битта пас билан тезкор жамоадошларини ҳужумга бошлаши мумкин. Умуман олганда, у бугунги Ироқ U23 сафидаги энг хавфли футболчи!

Рамазон Жума

лцуаўалўцулаўцулаўл2

Жамоа сардори ва номинал ҳужумчи. 9-рақамда ҳаракат қилса-да, Рамазон деярли бутун майдон бўйлаб ўйнайди. Жамоаси тўпсиз қолиб кетса, ортга қайтиши ва прессингда иштирок этиши мумкин. У классик марказий ҳужумчи эмас! Баъзан марказгача келиб, қанот ярим ҳимоячиларини ўйинга қўшиш учун "алдамчи тўққизлик" вазифасини ҳам бажариб беради. Дриблинг устаси эмас, бироқ бирга-бир вазиятда исталган ҳимоячини доғда қолдиришга қодир. Марказий ҳимоячиларимиз уни 90 дақиқа давомида эътибордан қочирмаслиги шарт.

Дарвозабон - Аҳмад Ҳасан

сқфшсшфқоошсфқ

Ўзбекистон U23 жамоаси футболчилари учун чинакам бош оғриғи бўлиши мумкин бўлган 3-футболчи билан танишинг. У - дарвозабон Аҳмад Ҳасан! 22-рақамдаги бу жингалак соч йигит Ироқнинг гуруҳ босқичидаги омадли иштироки учун энг катта ҳисса қўшганлардан бири ҳисобланади.

Унинг узоқ масофадан бериладиган зарбаларга реакцияси таҳсинга сазовор. Шунингдек, оёқ билан ҳам яхши ўйнай олади. Тўпга чиқишда ҳам бирор маротаба ҳатога йўл қўйганини турнир давомида кўрмадим. Умуман олганда, қарши ҳужумга суянадиган жамоанинг дарвозбони ғалабанинг 90 фоиз меҳнатини қилиши замонавий футболда одат тусига кирб бўлди. Шунчаки, уларнинг сейвлари эътиборимиздан четда қолиб кетади.

Ожиз нуқтаси қаер?

лйўцлўйцлаўцйла

Биринчи навбатда, иккита ўрта бўйли марказий ҳимоячиларни кўрсатиш мумкин. Улар ҳар доим ҳам бир чизиқда ҳаракат қилишни уддалай олмагани боис, кўпинча сунъий офсайд ҳосил қилишда хатога йўл қўяди. Бундан ташқари, иккинчи қаватдаги узатмаларда ҳам позициясини бой бериши эҳтимоли юқори. Ироқ позицион ҳимояланганда кучли бўлиши мумкин, аммо айнан мудофаа маркази энг ожиз нуқта саналади. Шу боис, Мирослав Соукуп уларни ёлғиз қолдирмаслик ва рақиб ҳужумга ўтганда, барча ортга қайтишини талаб қилади. Шунингдек, захира ўриндиғи анча тор. Асосий ижрочилар майдондаги йигитлар бўлиб, мураббий бошқа футболчиларни ўйинга қўшиш орқали баҳс картинасини ўзгартириб юбориши имконсиз. Агар Кападзе шогирдлари ўйиннинг асосий вақтида рақибни ўз ритмга мослаб олса, Ироқ захирадан ўйинга қўшилганлар ёрдамида воқеалар ривожини ўзгартириб юборишининг имкони жуда паст. Яъни, рақибимизнинг барча асосий кучи илк дақиқалардан яшил майдонда бўлади.

Темур Кападзе эса, исталган вақтда ўйиннинг бориши ва тезлигини ўзгартириши мумкин. Эътиборлиси, бизда рақибдан фарқли ўлароқ, иккита схема 100 фоиз ўзлаштирилган. Бу ҳужумкор 4-3-3 ва эҳтиёткор 4-2-3-1! Ёдингизда бўлса, Кападзе Эрон билан ўйинда айнан шу ҳийлани ишга солган ва тўпни рақибга топшириб, иккинчи рақамда ҳаракат қилган эди. Бу сафар ҳам вакилларимиз илк дақиқалардан ҳужумга ташланмай, пастроқ темпда ўйин бошлаши эҳтимоли юқори. Барчаси Темур Тоҳирович танлайдиган ўйин стратегиясига боғлиқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Marasulov Nosirjon
11/06/2022 10:19
Tahlil oxshapti zor