Ўз майдонида ғалаба қозонган "Бунёдкор" кучли учликка кириб олди

  • 20 Mar 20:35
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз якунига етди. Унда "Бунёдкор" "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

"Қалдирғочлар" сафида Шаҳбоз Эркинов, Хуршид Ғиёсов ҳамда Миржаҳон Мираҳмадов рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, меҳмонлар сафида Усмонали Исмоналиев бу голларга бир марта жавоб қайтара олди.

Шундай қилиб, муҳим очколарни қўлга киритган "Бунёдкор" 3-ўринга кўтарилиб олди. Имкониятни бой берган "Андижон" 10-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!