Озарбайжон чемпионати. Раҳмоналиев гол урган баҳсда "Сабаҳ" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Озарбайжон Премьер-лигасининг 19-турида "Сабаҳ" ўз уйида Араз Нахчиван"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда мезбонлар сафида асосий таркибда майдонга тушган Умарали Раҳмоналиев пенальтидан гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Раҳмоналиев жорий мавсумда ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Сабаҳ" очколарини 46 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!