Ўзбегимни шарманда қилманг, жаноб Купер!
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бизга кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари нимага керак эди? Боримиз шу дейсизми? Йўқ, бизда кучли, иқтидорли футболчилар аслида етарли. Турклар билан ўйинда европаликлар гўё очиқчасига биздан кучлидек. Аслида футболчиларга мотивация, ўзларига бўлган ишонч етишмади. Термамизга кучли, тажрибали мураббий шарт эмас. Уларга мотивация ва ўзларига бўлган ишончни бера оладиган мураббий керак. Биз кўрганмиз Вадим Абрамов даврида ўша ишонч-у, мотивацияларни. Ўша биз билан ўйинларда, ҳавотирга тушган Япония, Жанубий Корея термаларни эзиб юришарди ва ҳозир ҳам буни уддасидан чиқа олишади. Фарқ эса, ҳозир японлар ҳам, корейслар ҳам биздан қўрқмай қўйишди.
Бизга рақибдан ҳайиқиб, ёшболаларча ҳатоларга йўл қўядиган ўйин услуби керак эмас.
Яхшиям-ки, турклар пенальтидан гол ура олишмади ва бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Умуман бор куч, маҳорат билан олдинга интилавермай, ҳотиржам футбол ўйнашди. Акс ҳолда шарманда бўлишимиз турган гап эди. Биз кўрганмиз бу йигитларимиз бундан-да, яхши ўйнай олишларини. Аммо Туркиядан, Европа бўлгани учунми, чўчиб ўйнашди. Бу йигитларга мотивация беринг ўзларини кўрсатишади. Бу Туркиянгизни асосий футболчиларини майдонга туширишга мажбур қилиб қўйишарди.
Тўғри, кимгадур Гвардиола, кимгадур Моуринионинг ўйини ёқади. Бу нормал ҳолатлиги ҳам тўғри. Аммо яна бир масала бор-ки, Самвел Бабаян услуби кимгадур ёқишига ишонмайман. Шу қаторда Купернинг услуби ҳам миллионлаб ишқибозларга ҳуш келмаяпти. Эртага Бабаяннинг куни бошимизга тушмасин. Ўзбегимни шарманда бўлишига йўл қўйманг. Ўзбекистон буюк ва бетакрор юрт, миллат билан ўйинда Туркия каби жамоалар машғулот ўтагандек шарманда қилишларига йўл қўйманг.
Булар ҳақида айтгим, ёзгим келмайди. Дилим, қалбим ва Ватанга бўлган муҳаббатим тинчлик бермайди. Битишга улгурмаган яралар, мана бундай ўйинлардан кейин оғриқ, қийноқ беради ва мийядан қўрқинчли ҳаёллар ўтади.
Ботир Маҳкамов
Фикрлар
Уфа дан бошлаш керак...Масалан
Пахтакорни келишилган уйинларию, хакамларни сотиб
олиши исботлансаям хеч кандай чора йок...Навбахор ютиб турган уйинниям Пахтакорга олиб беришади,демак бу ерда бир гап бор..мен иккисиниям мухлиси эмасман...Лекин честьно булайлик
Хамма клубни тенг Курилар..Ха деб
Пойтахт клубларини гапиравермасдан
Фудбўлчиларда ҳам, ёрдамчи мураббийларда, ҳуллас ҳаммасида.Куперда ҳам бор.
Лекин Туркия билан ўйинда яққол сезилди тажриба озлиги. Машарипов ҳам ўйнолмади демак Ўзбекистон қлубларига ва Осиё қлубларига кучи етар экан.
Элдор ҳам яхши ўйнади фақат уни қўлледигон фудбўлчи етишмади ҳуллас фудбўлчиларимиз ўз устида ишлаш керак ҳаракат қилмаса Марадонна ёки Зидан мураббий бўлса ҳам натижа бўлмайди ҳаракат қилиб ўз устида ишласа оддий мураббий ҳам майдонга олиб чиқиб ўйнатади натижага эришади.
Фикрим хато бўлса узр
Ҳайрон қоласан яна, аввал журналистлар ўзидан иш бошлаши керак! Ҳеч бе йўқ, урра урра лозунглар. Популизмдан бошқаси эмас. Қани ўйин ҳақида таҳлил? Таҳлил йўқлиги аввало шу журналистларни ҳам кўпчилиги футбол ҳақида фикр билдираётганда саёз билимидир. Аввало, одам ўзидан бошлаш керак, профессионализм деган тушунчани англаш керак, бўлмаса мундиални тушда ҳам кўрмаймиз. Куперни ёрдамчилари ҳам ОАВ билан танишади ва шунақа ҳайқириқ "мақола"ни ўқиб ўзига яраша фирк қилади ва борларинг ҳам шу экан дейди ....