Ўзбек

Хабарингиз бор, Украинанинг Винница шаҳрида универсал жанг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда ҳамюртимиз, ММА оламида “Аждар” номи билан машҳур вакилимиз Азамат Нуфтиллаев ҳам иштирок этмоқда. Ушбу ҳамюртимиз кеча, кураш йўналишида жаҳон чемпиони бўлган эди. Бугун, жанговар йўналишда ҳам финалга йўл олди ва у ҳал қилувчи босқичда ҳам муваффақиятли ҳаракат қилиб, яна бир бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Қуйида, унинг финал жангида ғалаба қозонган видеолавҳасни томоша қилинг!