Ўзбек боксчилари билан Токио Олимпиадасига боришни истайсизми?

  • 8 сентябрь, 2020, 17:22
  • 0
  • Бокс

Сиз сурат чизишга қизиқасизми? Унда ушбу танловимиз айнан сиз учун! Ўзбек боксчи ва мураббийларига бағишланган ажойиб суратлар чизинг ва махсус совға эгасига айланинг.

Сиз ўзбек бокси юлдузларига бағишланган суратни чизиб, Инстаграм ҳамда Фейсбукдаги саҳифангизга #boxinguzbekistan хештеги билан жойлаштиринг! Инстаграмга қўйилган видеода @boxinguzbekistan_official аккаунтини белгилаб қўйинг!

Ғолиб Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус совғаси билан тақдирланади, аниқроғи биринчи ўрин эгаси Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Токио Олимпиадасига бориш имкониятига эга бўлади!

Энг яхши ўринни Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси аниқлайди.

Танловимиз 1 ноябрга қадар давом этади!

Сиз чизган яхши суратлар нашр қилинадиган махсус китобдан ҳам ўрин олади ва сиз тарихда қоласиз! Демак, бошладик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!