Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

От изини той босар

Черногориянинг Будва шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 8 та медални қўлга киритди.

Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз йиллар давомида мустаҳкамлаб келаётган жаҳонда етакчилик анъанасини ёшларимиз ҳам муносиб давом эттирди. Йигитларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлиб, ўзбек боксининг келажаги ишончли қўлларда эканини яна бир бор намоён этган ҳолда, жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлашди.

Қизларимиз ҳам ортда қолишмади. Улар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамизнинг умумий натижасига муносиб ҳисса қўшишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ