Ўзбек футболида янгилик!
Про-лигада пешқадамлар сафида бораётган ва Суперлигага қайтишга асосий даъвогарлардан бири бўлган “Андижон” клуби тез орада очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.
“Андижон” клуби тез орада очиқ акциядорлик жамиятига айланади. Клуб акцияларини исталган жисмоний ёки юридик шахс харид қилиши мумкин бўлади.
Бу Ўзбекистон футболи учун навбатдаги янги қадам, янги даврга айланади. Клуб қошида ишлаб чиқариш ва пул келтирадиган қатор корхоналар бўлиши кўзда тутилган. Ва албатта клуб ўз акционерлари олдида ҳисобдорга айланади. Вилоят жамоаси ҳоким ёки қандайдир ижтимоий юклама орқали клубга ҳомийлик қилаётган бирор ташкилотга қарам бўлиб қолмаслиги муҳим”, - дейилади хабарда.
Фикрлар