Ўзбек футболини тарк этаётган Самвел Бабаян ўзи билан бирга "Навбаҳор"нинг собиқ устозини ҳам олиб кетмоқда
Самвел Бабаян бугун "Локомотив"даги охирги ўйинини ўтказди. У Хитойнинг "Чангчунь Ятай" клуби бошқарувини қўлга олади. Бу ҳақда Бабаяннинг ўзи ҳам "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Самвел Бабаян шунингдек, ўзи билан бирган Хитойга Деян Журжевич, Александар Галич, Григорий Колосовский ҳамда Антон Маерановни ҳам олиб кетаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Деян Журжевич бу мавсум бир муддат "Навбаҳор" бош мураббийи бўлди. Бироқ ишлари юришмагач клубни тарк этди.
Фикрлар