Ўзбек жангчиси украиналик рақибини мағлуб этди ёхуд Мурод Аҳмедов турк шарҳловчилари эътирофида!(Видео)

Хабар бериб ўтганимиздек, 28 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида К-1 бўйича “King of King” жаҳон сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтди. Ушбу жанг кечасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам рингга кўтарилди. 

Жумладан, Мурод Аҳмедов украиналик Олег Павлякка қарши рингга кўтарилган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Узаир Исмоилжонов Ироқ вакили Ясир Таха билан тўқнаш келди. Қувонарлиси, Узаир Исмоилжонов рақибини 1-раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратган бўлса, Аҳмедов ҳам рақибига дастлабки раунднинг ўзида хеч қандай имконият қолдирмади ва украиналик Олег Павляк 1-раунддан сўнг, жангни давом эттира олмади. 

Қуйида, ҳамюртимиз Мурод Аҳмедов украиналик рақибини қай аҳволга солганини томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!