"Ўзбек Канелоси" Андижон вилояти ҳокими томонидан автомобил билан тақдирланадими?

  • 9 октябрь, 2019, 16:59
  • 0
  • Бокс

“Ўзбек Канелоси” номи билан машҳур ҳамюртимиз Ҳусниддин Пўлатов 7 сентябрь куни 66 кг вазн тоифасида жанубий кореялик Ин Дук Сеони мағлубиятга учратиб, WBA Asia камарини қўлга киритган эди. Бу камар унинг фаолиятидаги иккинчиси бўлди. Бунга қадар у 69 кг да ҳам ушбу чемпионлик камарини қўлга киритганди. Шундан сўнг, юртимизга қайтиб келган Ҳусниддин Пўлатов илиқ кутиб олинди. Қолаверса, Андижон вилояти ҳокими қабулида бўлди. Вилоят ҳокими “Ўзбек Канелоси” га Андижон давлат универститетига имтиёзли тарзда қабул қилиниши бўйича ўз фикр-мулоҳазасини билдирганлиги борасида хабарлар пайдо бўлган. Жумладан, бизнинг сайтимизда ҳам ушбу хабар берилганди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида профессионал боксчимиз билан боғландик. “Ўзбек Канелоси” ҳақиқатдан мазкур хабарнинг тўғри эканлигини тасдиқлади. Қолаверса, вилоят ҳокими томонидан “Spark” автомобили совға тарзида берилишини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, Пахтаободлик чармқўлқоп устаси бундай эътибордан боши кўкка етганлигини ва вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!