"Ўзбек класикоси" Яйпан шаҳрида ўтказилади

Суперлига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Пахткор” ўйини 12 август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ, мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги “Истиқлол” аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси “Истиқлол” стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди.

Бунгача комиссия 22 июль куни “Истиқлол”да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, “Истиқлол” стадиони бўйича қайта талаб киритилади.

Бунда VAR технологияси учун “Истиқлол” стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган.

 

Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
09/08/2022 17:46
"Нефтчи" ни синдиришни яна бир йўли, уни ўз майдони (Истиқлол)да ўйнатмаслик. Чунки жуда кўплаб мухлислар ташриф буюриши кутилаётган ўйинни бошқа стадионга кўчириш. Арзимаган кулгулий бахоналар (ВАР, интернет, майса). Пахтакор ўйнайдиган стадионларга гиламлар тўшаш керакмикан? (Йиқилса бирор жойи тирналмаслиги учун). Қойил!!!
Кахрамонжон Сафаров
08/08/2022 18:12
Гузапоя жамоаси фойдасига нима килинса хвм тугри булаверади у ердагилар уят деган сузни тушунмайди номардлиу эса уларга шиор
Шухрат Хусаинов
08/08/2022 16:08
Узбек класикосида судялар ва ВАР ни томоша киламиз