Ўзбек кураши Доминаканда Университет ўйинлари дастурига киритилди
Доминикан Республикаси Кураш бўйича Панамерика қитъасининг марказига айланиб улгурган.
Ҳукумат ва Доминикан Кураш федерацияси мамлакатда Курашни оммалаштириш мақсадида мунтаззам иш олиб бормоқда. Жорий йилдан бошлаб Кураш спорти расман мамлакат Университет ўйинлари дастурига киритилди.
Доминикан Республикаси Спорт ва дам олиш вазирлиги, мамлакат таълим вазирлиги, миллий олимпия ҳаракати томонидан ташкил этилиб келинадиган мазкур ўйинларда 20 га яқин спорт туридан мамлакатнинг барча олий ўқув юртларидан талабалари иштирок этишади.
Кеча Санто Доминго шаҳрининг "Xuan Pablo Duarte" номидаги Олимпия марказида Университет ўйинларининг Кураш мусобақалари бўлиб ўтди. Очилиш маросимида ўйинлар ташкилй қўмитаси, Спорт ва дам олиш вазирлиги рахбарияти ва Панамерика Кураш иттифоқи расмийлари иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.
Доминикан Университет ўйинлари Кураш баҳмларида "Santo-Domingo" автоном университети (UASD), Сантьяго технологик Университети (Utesa), Жанубий технология Университети (Utesur), Миллий Евангелия Университети (UNEV), Шимолий католик Университети (UCNE), Америка технологик Университети (ITLA), "Senorita Salome Ureña" олий ўқитувчилар малакасини ошириш институти (Isfodosu), "Santo Domingo" католик университети (UCSD) ва "Loyola" ихтисослаштирилган тадқиқотлар университетларидан 100 га яқин Курашчилар ғолиблик учун гиламга чиқди.
Мусобақалар якунида ғолиблар номи аниқланиб ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Маълумот учун Доминикан Республикаси ҳукумати томонидан 2018 йилдан 23 февраль Кураш спорти куни сифатида ҳам белгиланган. Бу кунда мамлакатнинг барча штатларида Кураш тадбирлари, семинарлар ва мусобақалар ўтказиб келинади.
Фикрлар