Ўзбек легионери чемпионат кашфиёти!

Россиялик футбол экспертлари мавсумда премьер-лига жамоаларининг жорий мавсумдаги энг яхши трансферларини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан “Уфа”га кўчиб ўтган Остон Ўрунов ҳам хорижлик мутахассислар эътиборидан четда қолмади.

- “Уфа”нинг 19 ёшли футболчиси Остон Ўрунов Россия чемпионатининг ҳақиқий кашфиёти. 19 ёшли футболчи февраль ойида Тошкентнинг “Локомотив”идан 200 минг евро эвазига “Уфа”га олиб келинган эди. Россия чемпионатида бошқа клублардан олиб келинган истеъдод эгаларининг ўзини кўрсата олмай, кейинчалик кўринмай қолишини жуда кўп кузатганмиз. Лекин Остон премьер-лигадаги фаолиятини сенсацион тарзда бошлади. Унинг ўйин услубида жисмоний кўрсаткичлари юқори техника билан уйғунлашиб кетгани одамни ҳайратга солади. У ўта меҳнаткаш ва ёш бўлишига қарамай, позицияни тўғри танлай олади. Гарчи Ўрунов ҳали чемпионатда голлари ҳисобини очмаган бўлса-да, унинг ўйинини кўрган одам борки, Остонга юқори баҳо бермоқда, - деб ёзмоқда championat.com сайти эксперти Анатолий Романов.

“Уфа” таркибида ҳар бир учрашувда юқори савияда тўп сураётган легионеримиз учун бугунги кунда Россиянинг гранд клублари харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shodiyor Kazakov
17/07/2020 18:48
Kuz tegmasun ukam Navbahor fanatlari sen bn