Ўзбек легионери тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда (фото)

Беларусь чемпионати 25-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" - "Белшина" (3:1) учрашувида мезбонлар вакили Бобир Абдиҳолиқов дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа, легионеримиз чемпионат ўйинлари доирасида киритган голлари сонини 23 тага етказиб олди. Бу натижа унга тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни тақдим этмоқда.

Ҳужумчимиз энг яқин таъқибчиси Владимир Хвашинскийни 6 та голга ортда қолдирмоқда. Қуйида кучлик учлик билан танишиш имкониятига эгасиз.

photo_2022-10-21_01-11-14

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!