Ўзбек муайтай оламининг янги юлдузи қачон ONE Championship билан шартнома имзолайди?

Кеча Таиланднинг Банкок шаҳрида One Lumpine турнири бўлиб ўтди. (Бу лигада ММА ва профессионал муайтай бўйича жанглар ташкил қилинади ва ўзини бир нечта жангларда кўрсата олган спортчи асосий ONE Championship билан шартнома тузиш имкониятини қўлга киритади.) Ушбу жанг кечасида икки нафар ҳамюртимиз навбатдаги жангларини ўтказди. Жумладан, Дониёрбек Рўзиев шогирди, 59 кг вазнда Камронбек Ортиқов ММА йўналишида ўз дебютини нишонлаб, австралиялик рақибини мағлуб этган бўлса, яна бир вакилимиз Шерали Жўраев шогирди Асламжон Ортиқов 58 кгда профессионал муайтай бўйича ушбу лигада иккинчи жангини ўтказди. У таиландлик Петхуанинга хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, 3-раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Одатда, бу лигада ёрқин ғалабаларга эришилса, асосий промоушен ONE Championship билан шартнома тузиш имкониятига эга бўлар эди.

Биз ушбу масала юзасидан Асломжонни фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало, мени қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳа, бу лигадаги 2-жангим бўлди ва шукрки, ғалаба қозондим. Асосий лига билан шартнома тузиш бўйича бирор бир аниқ фикр билдира олмайман. Ўйлайманки, яна битта ушбу лигада чиройли тарзда ғалаба қозонсам, шартнома беришса керак. Албатта, шу промоушенларда жанг ўтказиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Насиб қилса, юртимизга чемпионлик камарларини олиб боришни мақсад қилганмиз.

асса

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!