Ўзбек муайтай оламининг ёрқин юлдузи ONE FC билан шартнома тузди!
Ўзбек муайтай оламининг энг совриндор вакилларидан бири, 3 карра жаҳон чемпиони, борингки барча расмий мусобақаларда ғалаба қозонган Мавлонбек Қаҳҳоров профессионал йўналишда ҳам мағлубиятсиз одимламоқда.
Ушбу юртдошимиз муайтай оламидаги энг нуфузли ONE FC билан шартнома тузди. Унга кўра, Қаҳҳоров дастлаб ONE Lumpine турнирида жанг ўтказади ва кейинчалик асосий лигага йўл олади. Илк жанги 2 февраль куни бўлиб ўтади.
У сўнги жангини ҳам айнан ушбу лигада ўтказганди ва 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратган.
Фикрлар