Ўзбек ўғлони Непалда октагонга кўтарилади. У 4 та ўзбекистонлик жангчини мағлуб этган рақиб билан тўқнаш келади
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Ферузбек Усмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Ҳозирда Дубайда Ҳусан Мажлимов қўл остида машғулотлар олиб бораётган юртдошимиз 7 сентябрь куни Непалнинг Катманду шаҳрида октагонга кўтарилади.
"Gorkhali Championship" турнирида жанг қилувчи ҳамюртимизга қирғизистонлик Эржан Жанишбек Уулу рақиблик қилади. Қизиқ жиҳати Қирғизистон вакили 4 та жанг ўтказган ва барчасида ўзбекистонлик рақибларини мағлуб этган. Бу Усмонов учун яна бир мотивация бўлиб, ўзига хос реванш жанги бўлади, десак муболаға бўлмайди. Ушбу қарама-қаршилик енгил вазн (70,3 кг) тоифасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Феруз Усмонов ҳам фаолияти мобайнида 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
Фикрлар