Ўзбек ўғлони ONE FC турнирида рақибини "янчиб" ташлади!
Хабар бериб ўтганимиздек, айни вақтда Таиланднинг банкок шаҳрида ONE Lumpine турнири давом этмоқда. ММА ҳамда профессионал муайтай бўйича ўтказилаётган жанг кечасида ёш истеъдодли вакилимиз Асламжон Ортиқов профессионал муайтай бўйича навбатдаги жангини ўтказди.
У мезбонлар вакили Петхуанинга қарши рингга кўтарилди. Бутун жанг мобайнида рақибидан яққол устунлик қилган юртдошимиз 3-раунд ўтиб бораётган бир паллада рақибини нокаутга учратди ва чиройли ғалабани қўлга киритди.
Албатта, биз ушбу ажойиб ғалаба билан уни ва мураббийларини муборакбод этамиз!
Фикрлар