Ўзбек спортчиси нуфузли марафонга Африкада тайёрланмоқда

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов жорий йилнинг 27 октябрь куни Валенсияда ўтадиган нуфузли ярим марафон турнирида стартга чиқади.

Дунёнинг энг нуфузли ярим марафон мусобақалари орасида ўз ўрнига эга бўлган Валенсия баҳсларида муносиб натижага эришишни мақсад қилган Шоҳруҳ Давлатов шу кунларда Кениянинг Итен шаҳарда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Режага кўра, Давлатов Валенсия ярим марафонидан сўнг яна Кенияда тайёргарликни давом эттиради. 

Енгил атлетикачимиз жорий йилнинг 27 ноябрига қадар Итендаги  ўқув-машғулотда қатнашиб, ноябрь ойининг сўнгги кунларида яна Валенцияга йўл олади. У ерда ҳамюртимиз 1 декабрга белгиланган “Платинум” даражасидаги марафонда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!