Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очилди: Осиё ўйинларидаги энг яхши натижа қайд этилди!

Эртага 8 октябрь куни Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг сўнгги куни. Қувонарлиси, мусобақа якунланиб улгурмасидан Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Ҳозирда делегациямиз ҳисобидаги медаллар 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, умумий 71 тани ташкил этмоқда.

Таъкидлаш керакки, делегациямизнинг Осиё ўйинларидаги шу пайтгача қайд этган энг яхши натижаси 2018 йил Индонезияда ўтган мусобақада қўлга киритилган эди. Ўшанда делегациямиз 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медалга сазовор бўлган. Бу сафар эса ушбу медаллар рекорди ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан янгиланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javohir Fayziyev
08/10/2023 06:41
Hamma sportchilarimiz Vatan uchun kurashsa bundanda kòproq medallarga sazovor bòlamiz !
Yangi Òzbekiston olĝa