Ўзбек спортининг ёрқин ғалабалари акс этган ҳужжатли фильм тасвирга олинади
Йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, вазир ўринбосари Нодир Муротов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек вазирлик ва қўмитанинг бошқарма бошлиқлари иштирок этди. Суҳбатда 2021 йил юртимизда бўлиб ўтиши кутилаётган халқаро мусобақалар, уларнинг ташкилий масалалари, йил давомида соҳа олдига қўйилган вазифаларни бажариш режалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида яқин орада ўтказилиши кутилаётган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири, “Наврўз” халқаро марафони, профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик камарларини ҳимоя қилувчи жангига пухта тайёргарлик кўриш, улар доирасида халқаро спорт ташкилотлари раҳбариятини ҳам юртимизга таклиф қилиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Фикрлар