Ўзбек тилини ўрганаётгани, Бабаяннинг қандай мутахассис экани ва кейинги режалари ёхуд легионернинг "Навбаҳор"даги парвози ҳақида

“Навбаҳор” клубида бир нечта легионерлар тўп сураётганини биласиз. Айниқса, уларнинг орасида ўтган мавсумдан бери фаолият кўрсатиб келаётган тожикистонлик Эхсони Паншанбе ажралиб турибди.

Тўғрисини айтиш керак, футболчи “Навбаҳор”да ўйнаётганидан бери ўйин даражаси ҳамда сифати анча ошди. Ҳозирга келиб Паншанбенинг жамоада ўз ўрни бор. Эътибор берсангиз, у жамоа ўйинини қуришда фаол ва плеймейкерлик вазифасини яхши уддалаяпти. Эхсонни худди Тожикистонни Одил Аҳмедови дейиш мумкин. Шу сабабли у Тожикистоннинг энг кучли ва номдор ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Паншанбе бемалол Европа клубларида тўп суришга салоҳияти етарли.

Ёдингизда бўлса, ёзги трансфер ойнаси вақтида унга четдан яхшигина таклифлар ҳам бўлганди. Бироқ “Навбаҳор” Эхсонини сотмади ва жамоада олиб қолди. Бу эса унинг муҳим ўйинчи эканлигидан далолат.

Футболчидан “Навбаҳор” клубидаги ҳаётингиз қандай кечяпти? Наманганга келганингиздан бери нималар ўзгарди? Бу ерга анча кўникиб кетгандирсиз, дея сўраганимизда шундай жавоб берди:

эхсон4

- Ҳаммаси яхши. Мен клуб тизимига анча мослашиб олдим. Жамоадаги йигитлар билан ҳам муносабатим дўстона. Ҳаётимда ҳаммаси тубдан ўзгариб кетди, дея олмайман. Аммо анча ўзгаришлар юз бераётгани аниқ. Гап шундаки, бизнинг маданият ва менталитетимиз бир-бирига яқин ва ўхшашлиги учун ҳаётимда катта ўзгаришлар содир бўлди, дейишим ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, ўзбек тилини ҳам ўрганишни анча билиб олдим.

Эхсони Паншанбе биз билан мулоқотда клубдаги муҳит ҳақида ҳам гапирди ва “Навбаҳор”даги энг яқин дўсти кимлигига ҳам қизиқдик.

- Жамоамизда доим яхши муҳит ҳукм суриб, ҳамма бир-бирига дўстона муносабатда. Ўз навбатида клубдаги қолган йигитлар билан муносабатим жуда илиқ ва айтиш мумкин бўлса, дўстона.

эхсон2

Маълумки, Паншанбе илк бор клубда иш бошлаган Самвел Бабаян билан бирга меҳнат қиляпти. Хўш, мураббий унда қандай таассурот қолдиряпти ва у клуб ҳаётини анча ўзгартириб юборгандир?

- Мураббий – жуда яхши. Ўз ишининг ҳақиқий мутахассиси. Машғулотларда у бизга жуда қимматли маслаҳатларни беряпти. Бутун мураббийлар штаби якдиллик билан ишга киришиб, жамоа манфаатини ва яхши натижалар қайд этиши учун фаолият юритишмоқда, - дея жавоб берди, Паншанбе.

эхсон1

Юқорида айтганимиздек, Паншанбега турк клубларидан таклифлар келиб тушганди. Аммо “Навбаҳор” раҳбарияти унинг кетишига розилик бермади. Ўша чоғда музокаралар қандай кечганди? Эхсони шундай деди:

- Менинг трансферим билан боғлиқ музокараларни доим агентим Кова Тилавпур юритиб келади. Менинг вазифам эса қаерда тўп сурмайин, ўз ишимни иложи борича юқори даражада бажаришдан иборатдир.

Куни кеча “Навбаҳор” клуби сафарда “Насаф”га қарши учрашувда ўта муҳим ғалабани қўлга киритди. Ўша баҳсда тожикистонлик легионернинг “Насаф”га қарши учрашувда намойиш этган ўйини кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Ўша ўйиндаги муваффақиятнинг сири нимада, деб сўраганимизда Паншанбе ўз муносабатини билдирди.

эхсон3

- Биз бутун жамоа бўлиб ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилдик ва ўта қимматли бўлган уч очкога эга чиқдик. Биз учун ўша уч очко ўта муҳим эди.

Шунингдек, унинг кейинги режалари билан ҳам қизиқдик...

- Бундан кейин ўз ўйинимни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қилишни режалаштирганман. Ҳозирча ёшман, шу боис тажрибамни оширмоқчиман. Айниқса, халқаро миқёсидагисини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gairat Alimov
01/09/2021 13:11
Мен Бабаян узбек тилини урганяптимикан деб уйлапман
solijon bobokulov
01/09/2021 07:02
Ism Sharifingiz?
Panjashanbe
Tugilgan joyingiz?
Dushanbe
Bugun qaysi Kun?
Chorshanbe

Hazil.
Zo'r oyinchi. Avvalgi Akmal Xolmatovday obro' bersin