Ўзбекистон – Яман учрашувининг чипталари нега қиммат?
Ads

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Ушбу ўйин учун чипталар 3 хил тоифада сотилмоқда. 1-тоифа – 35 000 сўм, 2-тоифа – 25 000 сўм, ва CIP – 75 000 сўмдан сотилмоқда. Бугунги баҳс учун чипталар камроқ сотилган. Бу эса унинг нархи қимматлиги билан баҳоланмоқда.

Чипталар нархи нега қимматлиги борасида “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати вакили Даврон Файзиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Тўғри, чипталар аввалгига нисбатан бироз қиммат. Лекин аввал чипта нархи арзон бўлгани билан асосан “қўлга” чиқиб кетарди. Кўчада икки, уч баробар қимматга сотиларди. Ҳозир эса интернет орқали бемалол ҳарид қилиниши мумкин. Бу вилоятдан келадиган мухлислар учун ҳам қулай. Улар хоҳлаган пайт интернетдан буюртма қилиб қўйишади ва ўйинга бамалол етиб келишади. Ҳозир мухлислар чипталарни бемалол олишади. Чиптанинг нархи миллий терма жамоа учун нормал нарх, менимча. Чунки терма жамоа бир йилда 4-5 та ўйин ўтказади. Дунё стантдартларини олсак, 3 долларлик чипта қиммат эмас аслида. Ҳаёт тарзимизни ҳам инобатга олганда, фикримча, бу нарх ўртача. Мана шу факторлар учун ҳам чипталар терма жамоа ўйнаганда бироз қимматроқ.

Тўғри, ҳамманинг шароити ҳар хил. Лекин озгина ҳаракат қилиб, чипта харид қилиши мумкин. Ҳар ҳолда вилоятдан келиб, жуда ҳам қимматига олишдан кўра шуниси яхшироқ, назаримда.

Мен матбуот хизматида фаолият юритаман. Чипталар савдосига алоқам йўқ. Қандайдир аниқ маълумот бера олмайман. Бу жараён билан iticket.uz сайти шуғулланади. ЎФАнинг бунга алоқаси йўқ. Кимки, чипталар савдосига аралашса жиддий тарзда жазога тортилади. Шу боис мен ўз фикримни билдирдим холос, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жахонгир Хикматов
10/10/2019 16:40
Мухими яхши уйин курсатишса чиптани нархини ахамият и йук
Даврон Курбанов
10/10/2019 15:41
Chiptaning narxi qimmat bo'lsa ham o'yin shunga yarasha bo'lsin