Ўзбекистон - Эрон. Матнли онлайн трансляция
Ads

Хабарингиз бор яна бир неча дақиқалардан сўнг Тошкентдаги “Миллий” стадионда халқаро ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли учрашув старт олади.

Қуйида ушбу ўйин тафсилотлари билан онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин:

Ўзбекистон

    Ўртоқлик учрашувлари 1-тур

    11/09/2018, 20:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Эрон

    • Mehdi Torabi 67'
      45'
      90'

      • 90+4'

        Ўйин якунланди. Учрашувни сизлар билан Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Эътиборингиз учун ташаккур. Бизни кузатишда давом этинг. 

      • 90+3'

        Ўйин сўнггида вакилларимиз ҳужумга ўхшаш қандайдир ҳаракатларни амалга оширишмоқда. Аммо гап зарбага қадар етиб бормаяпти.

      • 90'

        Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

      • 89'

        Сергеев ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

      • 88'

        Бутун учрашув давомида шу жиҳат кўзга ташланяптики, бугунги ўйиндаги фақат Одил Аҳмедовга керакдек... Ҳа, тўғри олдинроқ Рашидов ҳаракат қилди, Ғофуров озми-кўпми ҳаракат қилди. Бироқ Аҳмедов бутун ўйин масълиятини ўз бўйнига олаётгандек... Фаррух Сайфиев!!!! 

      • 85'

        Купер жон куйдириб футболчиларимизни олдинга ундамоқда. Қани бизникилар уни тушунса...

      • 84'

        Футболчиларимиз бутунлай ҳимояга ётиб олишган. 

      • 75'

        Ҳимоячиларимиз жарима майдони атрофида тўпни ўзаро бир-бирларига оширишмоқда. Бу анча хавфли....

      • 73'

        Вакилларимиз ҳужумда аммо форслар қарши ҳужумда анча хавфли ўйнашмоқда. Эҳтиёт бўлиш керак. Терма жамоамиз вакилларида руҳий томонлама муаммолар борлиги кўзга ташланмоқда. Очиғи уларга ирода етишмаяпти.

      • 72'

        Эрон яна ҳужумда. Вакилларимиз бутунлай ҳимояга жойлашиб олишди.  Виталий Денисов ўрнига Владимир Козак майдонга туширилди.

      • 70'

        деб бақиргинг келади... Саид Иззатуллоҳи ўрнига Маъсуд Шожаи майдонга туширилди.

      • 70'

        Эронликлар яна ҳужум уюштиришмоқда. Уйғониш кераааккк!!! 

      • 67'

        Ҳисоб очилди. Гулизода ҳимоячиларимизни осонлик билан алдаб Меҳди Таремига тўпни етказди. У эса тўпни шунчаки дарвозага тўғирлаб қўйди...

      • 67'

        Яна ҳимоядаги камчиликлар... Яхшиямки, эронлик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ...

      • 65'

        Эронликлар босимни оширишмоқда.

      • 60'

        Эронликлар таркибида ўзгариш. Карим Ансорифард ўрнига Меҳди Тареми туширилди.

      • 58'

        Футболчиларимиз майдон марказини эгаллаб олишди. Ҳозирча вакилларимиз 4-4-2 схемаси бўйича ҳимояланишмоқда.

      • 57'

        Сардор Рашидов ўз ўрнини Сардор Собирхўжаевга бўшатиб берди.

      • 55'

        Рашидов!!! Шукуровнинг пасидан сўнг Рашидов 3 та футболчини чалғитиб, дарвозага зарба берди. Бу ўринда эронлик дарвозабонга қойил қолмай илож йўқ.

      • 52'

        Хавфли вазият!!! Эронликлар бўш дарвозани ишғол қила олишмади. Ҳимоячилар уйғонинг!!! Виталий Денисов тўпни узоқлаштирди.

      • 50'

        Вакилларимиз ҳужумда.

      • 48'

        Иккинчи бўлим бошида эронликлар анча фаол. Тўп назорати айнан уларда.

      • 47'

        Эронликлар таркибида ҳам баъзи ўзгаришлар мавжуд.

      • 46'

        Иккинчи бўлим бошланди.

      • 21:02'

        Иккинчи таймда  Элдор Шомуродов ўрнига Санжар Турсунов, Марат Бикмаев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Игорь Сергеев туширилади.

      • 45+1'

        Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0.

      • 45'

        Сўнгги дақиқа ҳам бошланди.

      • 41'

        Аста-секин биринчи бўлим ҳам охирлаб бормоқда. Майдондаги футболчилар тиним билмай ҳаракат қилишмоқда.

      • 38'

        Эронликлар бироз қўпол ўйин кўрсатишмоқда.

      • 35'

        Марат Бикмаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдида Одил Аҳмедов.

      • 29'

        Эрон терма жамоаси футболчилари ҳам ора-орада қулай вазиятларга эга бўлишмоқда.

      • 24'

        Бу сафар Сардор Рашидов қулай имкониятдан фойдалана олмади.

      • 22'

        Темурхўжа Абдуҳолиқов яхши вазиятга чиқиб борди. Бироқ, ҳакам футболчимиз рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик қилган деб ҳисоблади.

      • 17'

        Йигитларимиз катта ташаббус кўрсатишмоқда.

      • 14'

        Хавфли вазият!!! Ҳамюртларимизда ҳисобни очиш учун ажойиб имконият бўлганди, афсуски эронлик ҳимоячи сўнгги сонияда жамоасини голдан қутқариб қолди.

      • 8'

        Ўйин майдон марказида давом этмоқда.

      • 3'

        Терма жамоамиз илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш эта бошлади.

      • 1'

        Учрашувга старт берилди.

      • 19:15'

        Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Ҳуссайни, 2.Вурия Ғофури, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 9.Омид Иброҳими, 21.Ашкан Дежага, 27.Али Голизода, 18.Али Ризо Жаҳонбахш, 10.Карим Ансарифард

        Захира: 1.Алиризо Бейранванд, 12.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 3.Эҳсон Хожсафи, 17.Меҳди Тареми, 29.Армин Суҳробиан, 15.Пежман Мунтазори, 28.Содиқ Муҳаррами, 13.Саман Ғоддос, 7.Масъуд Шожайи, 16.Меҳди Тораби, 14.Али Карими, 11.Воҳид Амири

      • 19:00'

        Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 19.Виталий Денисов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов, 10.Марат Бикмаев, 27.Сардор Рашидов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов

        Захира: 1.Санжар Қувватов, 2.Егор Кримец, 3.Сардор Собирхўжаев, 17.Владимир Козак, 29.Игорь Сергеев, 15.Санжар Турсунов, 28.Акмал Шораҳмедов, 13.Санъат Шихов, 7.Иван Нагаев, 16.Шоҳруҳ Гадоев, 14.Сардор Мирзаев, 11.Ҳусниддин Ғофуров

      • 18:54'

        Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмантлари. Бугун Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз футболчилари Эрон "тим милли"сига қарши майдонга тушишади, биз эса ушбу учрашувдан матнли трансляциямизни бошлаймиз!