Ўзбекистон - Эрон учрашувига белгиланган рўйхат асосида мухлислар киришига рухсат берилади

Хабарингиз бор, 7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари Эрон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Мазкур учрашувларни юқори савияда ҳамда карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш бўйича ҳукумат доирасида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтининг хабар беришича, йиғилиш баённомасига мувофиқ, ушбу ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарга чекланган миқдорда томошабинлар киритилишига розилик берилди.

Карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, "Пахтакор" стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган "Ўзбекистон" спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига рухсат берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча учрашув чипталарини бепул тарқатишни лозим, деб топди.

Шу сабабли, ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан клублари ёрдамидан фойдаланилади.

Ушбу жараёнга масъул шахсларнинг маълум қилишича, мазкур чипталар вилоятлардаги фан-клубларга белгиланган рўйхат асосида жўнатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
06/10/2020 18:36
Билет неч пулакан
&
darwesh
06/10/2020 16:23
Мухлиссиз утса хам майли
&
seyn muxamed
06/10/2020 15:32
рашидов умуман керак эмас ватан туйгуси бор уйинчилар керак
&
seyn muxamed
06/10/2020 15:33
Бизга Несеров керак