Ўзбекистон - истеъдодлар фабрикаси. Россия чорловини қабул қилган футболчилар: Қосимовдан Жалолиддиновгача!

Бугун бошланадиган Россия премьер-лигасининг янги мавсумида легионер мақомида тўп сурадиган Элдор Шомуродов, Жасур Жалолиддинов ва Остон Ўрунов ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар учун ўйнайди.

Ўзбек футбол мактаби тарбияланувчиларининг россиялик мухлису мутахассислар эътибор марказида эканини инобатга олиб, бу улкан мамлакатда ўз маҳорати ва истеъдоди билан юртимиз футболи шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчиларимиз фаолиятига назар соламиз.  

Ўзбекистон - Осиёнинг энг қудратли терма жамоаларидан. Бу жамоа жаҳон чемпионатига чиқиши учун кўпинча бир қадам етмай қолаверади. Бироқ, 2022 йили Қатарда бўладиган мундиал олдидан қатор истеъдодли футболчилар авлодини тарбиялай олган бу мамлакат термаси мақсадини амалга ошириш имконияти катта.

Собиқ Иттифоқ парчаланиб, мустақиллиги таъминланган мамлакатлар ўз миллий чемпионатларини ўтказа бошлаганидан кейин, Ўзбекистон футболчилари Россия футболида чуқур из қолдира олди. Тошкент футболи тарбияланувчилари бўлган Андрей Пятницкий ва Валерий Кечинов “Спартак”да катта ютуқларни қўлга киритди. Тақдир тақозоси билан улар халқаро майдонларда Россия терма жамоаси учун тўп сурди.

15698_59.1383251272.98915

Москва футбол мактабида вояга етиб, “Локомотив”нинг қудратли ўйинчилари мақомини олган Владимир Маминов ва Олег Пашинин, шунингдек истеъдодли дарвозабон Алексей Поляков эса, аксинча Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, ўз юртида легионерга айланди.

yGwdOT8qAE8_1

Умуман олганда, серқуёш Ўзбекистон номидан Россия майдонларида ўзбек, арман, украин, рус миллатига мансуб футболчилар муваффақият билан тўп сурди.

Бироқ, Ўзбекистон футболчилари ҳақида гап кетганида кўз олдимизга биринчи бўлиб Миржалол Қосимов келади. Чемпион “Алания”нинг олтин авлоди вакили бўлган ўзбек ярим ҳимоячиси 1995 йили Россия чемпионатидаги ғалабасидан сўнг, бу юртга яна икки маротаба қайтиб келган. Миржалол қайд этган натижалар ўзбекистонлик легионерлар учун ҳали ҳамон забт этилмаган чўққи бўлиб қолмоқда.

267477_680_1

Миржалол Қосимов Россия чемпионатида “Алания” ва “Крилья Советов” жамоаларида жами 181 та ўйин ўтказиб, 44 та гол ва 34 та голли пас муаллифи бўлган. Голлар ва ассистлар сони бўйича ҳали бирорта ўзбек легионери бу маррага етганича йўқ.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг амалдаги сардори Одил Аҳмедов Россияда энг кўп ўйин ўтказган ўзбек футболчисидир. У “Анжи” ва “Краснодар” сафида жами 211 марта майдонга тушган. Шунингдек, Краснодар ўлкасидан “Шанхай СИПГ” жамоасига кўчиб ўтган Аҳмедов энг қиммат трансфер соҳиби ҳамдир. Хитойликлар уни қўлга киритиш учун 7 миллион евро санаган.

1490633260

Россияда ёрқин фаолият олиб борган ҳамюртларимиздан бири Андрей Фёдоров “Рубин”да сардорлик қилган ва 2008 йили чемпион бўлганди. Шунингдек, Фёдоров Қозон шаҳрига келгунича “Алания” ва “Балтик”да тўп сурган. У Россия майдонларида 200 тага яқин ўйин ўтказиб, йигирматача гол урган.

Айни пайтда Россия клублари аъзоаси бўлган футболчиларимиз ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўйган жамоалар вакили саналади. Элдор Шомуродов “Ростов”даги ўйинлари ва голлари орқали премьер-лиганинг энг зўр ҳужумчилари қаторида зикр этилмоқда. Айни пайтда мавсумга ростовликлар таркибида тайёрланаётган футболчига Россия грандлари ва хориж клубларидан аниқ таклифлар бўлмоқда. Яқинда жамоаси Шомуродов бўйича Европа чемпионлар лигаси иштирокчиси “Гент”нинг 5-6 миллион евролик таклифини рад этди.  

Остон Ўрунов ярим йил ичида премьер-лига грандлари орзу қиладиган футболчи даражасига кўтарилди. Унга Германия Бундеслигасидан ҳам таклиф бўлаётгани айтилди. Охир-оқибат 19 ёшли футболчи “Спартак”ни танлади. Бу жамоа эса аввалги мавқеини тиклаб, “Зенит” гегемонлигига барҳам беришга бел боғлаган.

582576_original

Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган ва ўзбекистонлик футболчилар учун омадли бўлган Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳам катта умидлар билан Жасур Жалолиддиновни олди. Ўйини Мессиникига қиёсланаётган 18 ёшли футболчимиз ўзига берилган имкониятдан оқилона фойдаланиб, нималарга қодирлигини намойиш қилиши лозим.

Янги мавсумда премьер-лигадаги ҳамюртларимиз сони ошиши мумкин. Чунки, Россияда энг кўп совринни қўлга киритган Виталий Денисов ҳамон юқори савияда ўйнашга қодир. У ўз вақтида  ЦСКА таркибида икки маротаба Россия кубоги ва УЕФА кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, “Локомотив” сафида Россия чемпионатининг олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган. Икки марта Россия кубогини қўлга киритган.“Спартак” (Нижегород), “Крилья Советов”, “Рубин”, “Ротор” ва Украинанинг “Днепр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Хулоса қилиб айтганда, Россия чемпионати доимо ўзбекистонлик футболчилар учун катта синов мактаби бўлиб келган. Бундан буёғига премьер-лига ҳамюртларимиз учун Европа клубларига трамплин вазифасини ўташини истаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!