Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувида нечта ўйинчи алмаштирилиши маълум. Натижа ФИФА рейтингига таъсир қиладими?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Ушбу беллашув олдидан кўпчилик мазкур баҳс ФИФА рейтингига таъсир қилиши мумкинми деган савол билан мурожат қилмоқда. 

ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ушбу ўйинда жамоалар 6 тадан ўзгариш қилишларини маълум қилди. Демак, қоидага кўра ўртоқлик ўйинида 6 тагача ўзгариш қилинса, натижа ФИФА рейтингига таъсир қилади. Аммо ўйин ФИФА кунлари ўтказилмаётгани учун бу беллашувнинг натижаси пастроқ баҳоланади. Маълумот ўрнида, 11-19 ноябрь ФИФА кунлари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 17:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Naimjon Tursunov
09/11/2019 15:08
таркибларни куйворийлар малум булса
&
Bavariya
09/11/2019 14:49
Shuning uchun asosiy sastafni tushirma chunki tushmagan uyin chilar uynameyqolishi mumkin
&
Bavariya
09/11/2019 14:49
Shuning uchun asosiy sastafni tushirma chunki tushmagan uyin chilar uynameyqolishi mumkin

Минбар

Барча блоглар